Бухоро давлат университетида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусидаги конференцияда Мир Араб олий мадрасаси иштирок этди
Muallif: . .
Sana: 27.09.2019
2124

2019 йил 23 сентябрда Бухоро давлат университетида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев маъруза билан иштирок этди.

Конференцияда мутахассислар ва маърузачилар томонидан миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масаласи, унинг дунё ҳамжамияти ва мамлакатимиз учун аҳамияти, бағрикенгликни таъминлаш тинчлик ҳамда бирдамлиликнинг гарови эканлиги тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

М.Ходжаев

Мир Араб олий мадрасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

. .