Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масаласида тадбир ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 27.09.2019
1515

Когон тумани 1-сон жазони ижро этиш муассасасидa

Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масаласида тадбир ўтказилди

2019 йил 26 сентябрь куни Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳ.Юлдашходжаев Бухоро вилояти Когон тумани 1-сон жазони ижро этиш муассасасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, адашган маҳкумлар билан суҳбатлар олиб бориш мақсадида ташкиллаштирилган тадбирда иштирок этди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ташкиллаштирилган тадбирда Бухоро вилояти Когон тумани 1-сон жазони ижро этиш муассасасидаги 125 нафар маҳкумлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда ҳозирги замоннинг энг катта муаммоларидан бўлган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, маҳкумлар билан очиқ мулоқот олиб борилди.

М.Ходжаев

Мир Араб олий мадрасаси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

. .