МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ПАРЛАМЕНТГА МУРОЖААТНОМАСИ ЮЗАСИДАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Muallif: . .
Sana: 26.01.2020
1271

2020 йил 25 январь куни Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январьдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси юзасидан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

Тадбирни Мир Араб олий мадрасасининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори М.Ходжаев олиб борди.




Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январьдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси, унинг мазмун-моҳияти, давлат ва жамият ривожи йўлидаги стратегик аҳамияти, хусусан, мурожаатномада ҳадис илмининг султони ИМОМ БУХОРИЙ, калом илми асосчиси АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ ва унинг давомчиси АБУ МУИН НАСАФИЙ ҳаёти, илмий меросига бағишланган ҳамда диний бағрикенглик мавзуларида халқаро илмий-амалий конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкил этилиши, Бухорий бобомизнинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасини бу мўътабар зотнинг мусулмон дунёсидаги улуғ мақомига мос равишда мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этилиши, буюк аллома БАҲОВУДДИН НАҚШБАНД БОБОМИЗНИНГ 700 ЙИЛЛИК таваллуд айёмининг юқори савияда ўтказилиши каби масалалар белгилангани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда муҳтарам Президентимизнинг мурожаатномадаги “Азиз дўстлар! Имом Бухорий бобомиз ўз китобларида келтирган муборак ҳадисда айтилганидек, “БАРЧА АМАЛЛАР НИЯТГА ҚАРАБ БЎЛАДИ”. Дарҳақиқат, пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта, ижобат бўлади. Бугун биз ҳам танти, сабр-қаноатли ва меҳнаткаш халқимиз билан бирга улуғ мақсадларни белгилаб, маррани баланд олмоқдамиз. Олдинда бизни улкан вазифалар, катта имкониятлар кутмоқда”, деган фикрлари халқимизнинг руҳиятини яна бир бор кўтариб, Президентимиз мурожаатномасида белгиланган вазифаларни катта ҳиммат ва шижоат билан бажаришда далда бўлгани қайд этилди.


Тадбирнинг самарадорлигини ошириш ва уни жонли тарзда ўтказиш мақсадида тадбир иштирокчилари билан мавзу юзасидан савол-жавоблар ҳам ташкил этилди.

Тадбир якунида юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги борасида дуойи хайрлар қилинди.


М.ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасасининг маънавий-маърифийишлар бўйича проректори

. .