Халқимизга ғамхўр бўлайлик!
Muallif: . .
Sana: 25.03.2020
133

Юртимизда эпидемиологик вазият эълон қилингани муносабати билан Давлатимиз Раҳбарияти томонидан халқимизга қилинаётган ғамхўрликларга ҳисса қўшиш, коронавирус (COVID-19) тарқалишига қарши профилактика чораларини кўришда давлатимиза кўмаклашиш ва бу йўлда фуқароларимизни бирлаштириш, халқимизни бирдамлик, ўзаро аҳиллик ва меҳр-муҳаббатли бўлишга тарғиб этиш, қийин аҳволдаги фуқаролар, хусусан, ногиронларга ёрдам кўрсатиш мақсадида 2020 йил 25 март куни Мир Араб олий мадрасаси томонидан Бухоро шаҳридаги кўзи ожиз ногиронлар маҳалласи фуқаролари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур маҳаллада яшовчи 110 та кўзи ожиз ногиронлар оилаларига нон ва ширинликлар тарқатилди.

Тадбир якунида кўзи ожиз ногирон фуқаролар юртимиз тинчлиги, халқимиз саломатлиги ҳамда Аллоҳ мусибатларни биздан кетказишини сўраб, кўз ёшлари билан дуойи хайрлар қилдилар.

М.ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасаси проректори




. .