ظَهَرَ الْفَسَادُ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ بِمَا كَسَبَتْ أَيْدِي النَّاسِ لِيُذِيقَهُم بَعْضَ الَّذِي عَمِلُوا لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ
“Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди. Шоядки, улар қайтсалар”. (Рум сураси, 41-оят).
ظهر الفساد فى البر والبحر
Қуруқликдаю денгизда фасод зоҳир бўлди.
-يعنى إمتلأت الضلالة والمعاصى فأثرت فيهما.
-ويقال : البر الأعضاء والبحر القلوب
1) Қуриқликда ва сувликда фасод ( бузилиш ) ғолиб бўлди( кўпайди).
Яъни, залолат ва маъсиятлар кўпайди (тўлиб тошди). Бас, қуруқликка ва сувликка ( ёмон) таъсир қилди. Улуғлар дедиларки: “Оятдаги қуруқлик одамларнинг ташқи аъзоларидир ва сувлик одамларнинг қалбларидир”.
بما كسبت أيدى الناس
“одамлар қўллари касб қилган нарсалар туфайли”
Одамларнинг бузуқ эътиқодлари, ёмон ахлоқлари ва гуноҳ ишлари кўпайгани сабабли дунёда офат-бало кўпайди.
Бу оятни Абуллайс роҳимаҳуллоҳ: “Одамлар маъсиятлар қилганлари сабабли оламда офат бало кўпайди”, деб тафсир қилганлар.
Шақийқ Балхий роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Ким ҳаром луқмани еса, барча халойиққа хиёнат қилган бўлур, чунки унинг ҳамма халойиқ учун қилган дуоси ижобат бўлмай қолур”.
ليذيقهم بعض الذى عملوا
“Қилган амалларининг баъзисини тоттириш учун”
2) Бу офат балолар қилмишларининг жазоларидан бир қисмини тотиб кўрсинлар учундир. (Чунки жазоларнинг қолган қисми охиратда бўлур) (Тафсири қозий). Гўёки Аллоҳ айтур: “Биз бандаларни бу дунёда фақат қурғоқчилик, қаҳатчилик ва баъзи хавфу хатарлар билан азоблаймиз, холос.
لعلهم يرجعون
“Шоядки, улар қайтсалар”.
Жиноят ва маъсиятлардан қайтсинлар учун.
Олам яратилган вақтда ер юзи ям-яшил яйловлар ва серҳосил мевали дарахтлар билан обод эди. Ҳамма дарахтлар мевали бўлур эди, дарё, денгиз (ва океанлар) сувлари булоқ сувидек ширин ва ёқимли эди. Шерлар ва йўлбарслар кийик ва оҳуларга ҳамла қилмас, йиртқичлар ва бўрилар қўй ва эчкиларга ҳужум қилмас эди. Вақтики Одам фарзандлари Аллоҳ муносиб кўрган ҳаёт низомидан чиқиб, Қобил Ҳобилни ўлдирди, яъни, Аллоҳга маъсият ва жиноят ҳамда ўз биродарига зулм килди, бу маъсият ва жиноят ҳамда зулм сабабидан бутун оламга ва барча махлуқотга офат-бало келди.
3) Ўз жинсидан яратилган инсоннинг маъсиятини кўтара олмаган ер қаттиқ ларзага келди, кўп дарахтлар мевасиз бўлди, баъзилари эса мева ўрнига тиканлар чиқарди, денгизлар сувлари шўр бўлди, парранда, дарранда ва ҳайвонотлар бир-бирининг гўштини ейдиган бўлди. Қобил Ҳобилни ноҳақ ўлдиргани боис ер юзидан раҳм-шафқат ва хайр-барака кўтарилди.
Ҳозирги кунларда бутун жаҳонни ларзага солган, барча инсониятни ўзининг хавфу хатари билан ваҳимага солаётган Аллоҳнинг кўзга кўринмас балоси ҳам ўзимизнинг қилмишимиз - зулм ва маъсиятларимиз сабабидандир. Ўзимизни ўнглайлик ва ўзимизни англайлик!!!.
Ҳамроқулов Исмоилжон домла, Тошбоев Аъзамжон домла Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчилари