Қабул-2020: Мир Араб олий мадрасасига ҳужжатларни қабул қилиш санаси ўзгарди
Muallif: . .
Sana: 19.06.2020
310

Диний таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилиниши режалаштирилган эди.

Техник сабабларга кўра, Мир Араб олий мадрасасида абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан

20 июлгача қабул қилинади.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш qabul.muslim.uz сайти орқали онлайн амалга оширилади.

Мир Араб олий мадрасасигга қабул учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– паспорт (электрон шаклда);

– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

Қўшимча маълумотлар бериб борилади, сайтимизни кузатиб боринг.

. .