"Аллоҳ йўлида китоб ҳадя қиламан" акцияси
Muallif: . .
Sana: 14.09.2020
710

Савоби бардавом келиб турадиган

садақайи жорияларни қилишга шошилинг!

Мир Араб мадрасасининг янги биноси кутубхонасини адабиётлар, китоблар, тошбосма ва қўлёзма манбалар билан бойтиш мақсадида "Аллоҳ йўлида китоб ҳадя қиламан" акцияси бошланди.

Аждодлардан қолган, шунингдек, хонадонингиз ва яқинларингизда мавжуд араб, форс, турк ва ўзбек тилидаги китобларни мадраса кутубхонаси учун ҳадя қилиб, савобга эришинг.

Аллоҳ илм йўлидаги холис хизматларимизни қабул айласин.

Манзилимиз: Бухоро вилояти Когон тумани Қасри Орифон қишлоғи Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида жойлашган Мир Араб олий мадрасаси.

Телефон: +99893 7040440

+99895 6044597

. .