​Раҳматли Хайруллоҳ домланинг руҳи покига 770 та хатми Қуръон бағишланди
Muallif: . .
Sana: 18.09.2020
730

Ўтган куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти барчамизнинг кўнгилларимизни маҳзун этди.

Ўлкамиздаги жоме масжидларда меҳнат қилаётган имом-хатиблар, имом ноиблар, мадрасаларда хизмат қилаётган устозлар, сабоқ олаётган талабалар ва отинойилар томонидан 770 та хатми Қуръон ўқилди.

Бугун, 18 сентябрь жума намозидан кейин жоме масжидларда ушбу хатми Қуръонларнинг ажру савобини раҳматли Хайруллоҳ домла руҳи покига бахшида этилди. Шунингдек, айни кунларда бемор бўлган юртдошларимизга, хусусан, аҳли илмларимизга Аллоҳ таолодан шифо сўраб илтижолар қилинди.

Умрини дин хизматига бағишлаган бу марҳум уламонинг тортган дардлари барча саҳву хатоларига каффорат бўлсин, Аллоҳ таоло бу олим бандасининг шарафли меҳнатларини, солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларгага ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Аллоҳ таоло фоний дунёдан боқий оламга риҳлат этган дин хизматчисини Қиёматда набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

. .