Маърифат анжумани
Muallif: . .
Sana: 29.10.2020
816

Бугун Мир Араб олий мадрасаси устозлари Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти” ва “Тасаввуфнинг вазифалари тариқат ва шариат” мавзуларидаги ўқув семинарида иштирок этмоқда.

Ўқув семинари Мир Араб олий мадрасаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд ва Бухоро вилояти вакиллиги, Ҳадис илми олий мактаби ва Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, ушбу анжуман иккин кун - 2020 йил 28-29 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Диний соҳа ходимлари эрта тонгдан муҳаддислар султони Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, ул зот ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Марказ директори Ш.Зиёдов марказнинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар билан таништириб, эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди.

Ўқув семинарида Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев, Олий мадраса ўқитувчилари А.Маҳмудов ва А.Болтаевлар маъруза билан иштирок этмоқда.

Ўқув семинарида Абу Мансур Мотуридий илмий мероси ва ҳозирги кундаги аҳамияти, калом илми ривожига Мовароуннаҳрлик алломаларнинг қўшган ҳиссаси, “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг дунё миқёсида

ва Ўзбекистонда ўрганилганлик даражаси, Бухородаги Саффорийлар оиласининг Мовароуннаҳрда калом илми ривожига қўшган ҳиссаси, тасаввуф илмий истилоҳлари, Марказий Осиё тасаввуфи ва мотуридия эътиқоди, Тасаввуфнинг исломий асослари: Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобийлар ва тобеинлар даврларида тасаввуф каби мавзуларда олимларнинг маъурузалари тингланиб, илмий суҳбатлар ўтказилмоқда.

Мир Араб олий мадрасаси проректори

М.Ходжаев sammuslim.uz сайти

маълумотлари асосида тайёрлади




. .