Мир Алишер Навоий
Muallif: . .
Sana: 09.02.2018
1610

Мир Алишер Навоий

Ғазал мулкин султони,

Адаб, ҳикмат ирфони,

Беш асрким янграйди,

Туркийда “Чор девон”и.

Олам аҳли лол қолди,

“Хамса”дан ҳузур олди,

“Ҳайратул аброр” каби,

Дилларга сурур солди.

Лайлига дилдор Мажнун,

Фарҳодга дийдор Ширин,

Етолмайин Гулига,

Фонийга кетмоқ қийин.

Фардлари мисли чироқ,

Дардлари мисли фироқ,

“Искандар девори”ни,

Қурмоққа имкон керак.

Бобур, Фурқат, Атоий,

Чўлпон, Усмон, Садоий,

Барига устоз бўлди,

Мир Алишер Навоий.

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти мударриси

. .