​Мир Араб олий мадрасасида 2023-2024 ўқув йили бошланди
Muallif: . .
Sana: 04.09.2023
130

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда 2023-2024 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Мир Араб олий мадрасасида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Янги ўқув йили анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди.

Тадбирда Олий мадраса ўқитувчилари, талабалар ҳамда ходимлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов ҳамда фазилатли устоз Абдуғафур домла Раззоқов нутқ сўзлади.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .