СОҒЛОМ ҲАЁТ
Muallif: . .
Sana: 07.12.2023
97

“1 декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан устозалар ва талаба қизлар учун Бухоро вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокори Ф.Умарова иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида ОИТС касаллигини келтириб чиқарадиган омиллар ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари борасида маълумот берилди.

Суҳбат давомида мавсумий касалликлар, уларнинг белгилари ва бартараф этиш йўллари тўғрисида гапирилиб, талаба қизлар учун керакли тавсиялар берилди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .