Президент Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Усмон мусҳафи реставрация қилинишини маълум қилди
Muallif: . .
Sana: 25.12.2023
94

Шу йил 22 декабрь куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича етти йиллик дастур қабул қилиниши эълон қилинди.

Ушбу дастурга кўра, муқаддас китоб – Усмон Қуръони саҳифалари консервация ва реставрация қилинади.

18 та археология ёдгорлиги очиқ осмон остидаги музейга айлантирилади. Шунингдек, Самарқандда Соҳибқирон Амир Темур боғлари қайта тикланади, “Буюк ипак йўли” музейи барпо этилади ва Бибихоним мажмуаси реставрация қилинади.

. .