ИСРОФ ҲАМ ХАСИСЛИК ҲАМ ҚИЛМАНГ
Muallif: . .
Sana: 10.02.2024
87

Ҳаёт доим тўкис бўлавермайди. Инсон камбағаллик ёки бойлик билан ҳам синалади. Шунай пайтда камбағал бой эмаслигини рўкач қилмаслиги, бой эса кибрланиб, ҳаволаниб кетмай, муҳтожларга саховатли бўлиши лозим.

Баъзи ҳолатлар бўлади бойлар муҳтожлар қолиб ўзи каби тўқ кишиларга дастурхон ёзса, айрим ночор кишилар қарзга ботиб, катта эҳсон беришни исташади.

Ризқ Аллоҳдан, эҳсон садақанинг ўрни ортиғи билан тўлишига шубҳа йўқ.

Ўта камхарж бўлиб, қўлни боғлаб муҳтожга ёрдам беришдан қочиш бахилликдир.

Ҳазрат Алишер Навоий:



Қил яхшилиг-у, демакни дохил қилма,

миннат билан яхшилигни ботил қилма



Яъни, килган яхшилигингни гапириб юрма, миннат қилиш билан у яхшиликни йўқ қилиб юборма, дейди.

Қуръони Каримда: "Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар", дейилган (Фурқон сураси, 67-оят).

Жоиз бўлмаган ишлардан ўзимизни тийсак, маблағларимизни ўринли жойларга ишлатсак, оилаларимизда аҳил-иноқлик барқарор бўлади. Энг асосийси, Аллоҳ таолонинг розилигига эришамиз.

ИРОДА РАХМАТОВА

Пешку туман Қучоқ МФЙ, Қучоқ қишлоғи отинойиси

. .