Мир Араб олий мадрасасида Бухородаги машҳур хаттот, фазилатли устоз Муҳиддин домла Нўмонов билан учрашув ўтказилди.
Muallif: . .
Sana: 01.03.2024
78

Бугун 1 март Мир Араб олий мадрасаси “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси бошчилигида Бухородаги машҳур хаттот, фазилатли устоз Муҳиддин домла Нўмонов билан маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов, гуруҳ мураббийлари ҳамда талабалар иштирок этди.

Мазкур тадбирда узоқ йиллар мобайнида Мир Араб мадрасаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган ҳамда айни вақтда Бухородаги таниқли хаттотлар сафида фаолият кўрсатаётган устоз, Муҳиддин домла Нўмонов илм олиш фазилати, Мир Араб мадрасаси фаолияти тўғрисида тарихий маълумотлар устоз-шогирт муносабатлари, толиби илм мақоми тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек, устоз Муҳиддин домла Нўмонов томонидан кўчирилган Қуръони Карим китоби талабаларга намойиш қилинди.

Тадбир якунида ташриф буюрган меҳмонга Олий мадраса раҳбарияти томонидан миннатдорчилик изҳор этилди ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги борасида дуойи хайрлар қилинди.




Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
. .