МАЪРИФАТ ТАДБИРИ
Muallif: . .
Sana: 05.03.2020
1212

2020 йилнинг 5 март куни Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида Иорданияда яшаб, фаолият кўрсатаётган замонамизнинг машҳур олими ШАЙХ САИД ФУДА ва Туркияда фаолият кўрсатаётган машҳур олим ШАЙХ ХАМЗА БАКРИЙНИНГ Мир Араб олий мадрасасига ташрифи муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Маънавий-маърифий тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг устоз

ва талабалари иштирок этди.

Тадбирни Мир Араб олий мадрасаси ректори Х.Юлдашходжаев олиб борди.

Маънавий-маърифий тадбирда Мир Араб олий мадрасасининг устоз

ва талабалари Шайх Саид Фуда ва олим Шайх Хамза Бакрийнинг маърузаларидан баҳраманд бўлдилар.

Маънавий-маърифий тадбир давомида Мир Араб олий мадрасаси талабалари меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.



Савол-жавоблардан сўнг муҳтарам меҳмонларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир якунида Шайх Саид Фуда ҳазратлари юртимиз равнақи ва Олий мадраса фаолияти ривожи борасида дуойи хайрлар қилдилар.

М.ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасасининг

Маънавий-маърифий ишлар

бўйича проректори

. .