ҚАССОБ ХИЗМАТИГА АРОҚ БИЛАН РОЗИ БЎЛСА...
Muallif: . .
Sana: 11.08.2023
298

Ассалому алайкум ҳурматли шайх жаноблари бизлар Аллоҳ йўлига қурбонлик қилган эдик. Қассоб ароқ олиб келсанг ишимдан рози бўламан деди. Бўлмаса рози бўлмайман деди, бизлар олиб келмадик. Ўша қилган қурбонлигимиз қабул бўладими...
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! ИншаАллоҳ қабул бўлади. Мазкур бетавфиқ қассобга айтган нарсасини олиб келмай тўғри қилгансизлар. Бундан кейин намозхон ва тақволи қассоб топишга ҳаракат қилинглар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
. .