​ТУШИДА ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИ КЎРГАН ИНСОН САҲОБИЙ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
Muallif: . .
Sana: 16.08.2023
421

CАВОЛ: Тушида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламни кўрган инсон саҳобий ҳисобландами? Агар ундай бўлмаса бу инсонларни ким деб аташ керак?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Шариатимизда туш бирор ҳукмни ифода қилмайди. Яъни тушида ҳаж қилган одам ҳожи бўлиб қолмайди, тушида хотинини талоқ қилса, талоқ тушиб қолмайди, тушида кимгадир уйланса, улар эр-хотин бўлиб қолмайди ва ҳоказо. Демак, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни тушда кўриш фазилат бўлсада, бу инсон саҳобалик ёки бошқа бир алоҳида мартабага сазовор бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.

. .