ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН!!!
Muallif: . .
Sana: 04.07.2018
2214

Мир Араб олий мадрасаси 2018/2019 ўқув йили учун “олий диний маълумотли ислом шариати илмлари ва араб тили бўйича мутахассис” тайёрлаш бўйича қабул эълон қилади.

Мир Араб олий мадрасасида ўқитиш муддати 4 йил бўлиб, битирувчиларга диний олий маълумот берилади.

2018/2019 ўқув йили учун 25 нафар талаба қабул қилинади.

Мир Араб олий мадрасасига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлар ўрта махсус ислом билим юртини тугатган бўлиши шарт.

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 x 3.1 = 93 балл

Араб тили (ижодий имтиҳон) 30 x 2.1 = 63 балл

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 x 1.1 = 33 балл

Қабул имтиҳонлари 2018 йилнинг 16-17 июль кунлари бўлиб ўтади.

Абитуриентлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

1)Қабул ҳайъати раиси номига ариза;

2) ўрта махсус ислом билим юртини тугатгани ҳақидаги ҳужжатнинг (диплом) асл нусхаси;

3) 086-У-шаклидаги тиббий маълумотнома;

4) паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

5) 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

6) яшаш жойидан маълумотнома;

7) яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;

8) ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли, ўғил болалар учун).

Манзил: Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи‎, Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи.

Абитуриентлардан ҳужжатлар жорий йилнинг 15 июнидан
10 июлигача қабул қилинади.

Мир Араб олий мадрасаси Қабул ҳайъати

. .