​2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича давра суҳбати
Muallif: . .
Sana: 27.10.2018
2108

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, хусусан, ушбу ҳужжатнинг

V бўлими (Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар) мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида 2018 йил 25 октябрь куни Мир Араб олий мадрасасида давра суҳбати ўтказилди.

Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган давра суҳбатида Мир Араб олий мадрасасининг устоз ва талабалари иштирок этди. Давра суҳбати давомида Ҳаракатлар стратегияси юзасидан савол-жавоблар ва ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этилди.

Давра суҳбати якунида Ҳаракатлар стратегиясини ўрганиш, уни ҳаётга татбиқ этиш, қолаверса, аҳоли ўртасида ушбу ҳужжат тарғиботини амалга оширишда иштирок этиш Мир Араб олий мадрасаси устоз ва талабаларининг фуқаролик бурчлари эканлиги қайд этилди.


МУСТАФО ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасасининг

Маънавий-маърифий ишлар

бўйича проректори

. .