2018 йил 11 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари ташриф буюриши муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбир Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказининг конференция залида ўтказилиб, унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоят вакили, Мир Араб олий мадрасасининг ходим ва талабалари иштирок этди.
Тадбирда юртимизда барча соҳалар каби диний соҳада ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, Юртбошимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолияти ҳақида сўз юритилди.
Тадбирда Мир Араб олий мадрасаси талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондининг совғалари – кийим-кечак ва китоблар совға қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Мир Араб олий мадрасаси талабаларининг контракт тўлови тўланишида ҳам жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилиши режалаштирилганини билдирди.
Тадбир якунида Мир Араб олий мадрасаси талабалари сўзга чиқиб, ушбу хайрли ишлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси эканлигини билдиришди ҳамда «Вақф» хайрия жамоат фондига топширилган совғалар учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.
Ҳайдархон Юлдашходжаев
Мир Араб олий мадрасаси ректори



Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
