Илмий тадқиқотлар сари қадамлар!!!
Muallif: . .
Sana: 09.07.2023
451

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармони билан “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ” тасдиқланган эди. Мазкур концепцияни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсади сифатида миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг инновацион ва юқори технологик форматига ўтиш, мамлакатимизнинг рақобатдош устунликларини ишга солиш ва тўғри сафарбар этиш, инновацион маҳсулотлар ҳажмини кенгайтириш, жадал иқтисодий ўсишни таъминлайдиган йўналишларга инвестицияларни йўналтириш, аҳоли турмуш даражасини бир неча бор яхшилаш, ижтимоий соҳадаги долзарб масалаларнинг инновацион ёндашувга ҳамда илмий тадқиқотлар ва эришилган натижаларга асосланган илмий ечимини топиш, халқаро миқёсда илмий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги ва «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлаш ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида ҳам стратегик мақсадлар ифодаланган юқоридаги ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси тизимли равишда ташкил қилинмоқда. Диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог-ўқитувчиларни илмий тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш, уларни илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш жараёнида ҳар томонлама қўллаб – қувватлашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Тизимли олиб борилаётган ишлар натижасида диний таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жуда кўплаб тадқиқотчилар докторантура, мақсадли докторантура ва мустақил изланувчилик йўналишида изланишлар олиб боришмоқда.

Мир Араб олий мадрасасида фаолият олиб бораётган ўқитувчи-ходимлар ҳам илмий тадқиқот соҳасида докторант ва мустақил изланувчилар сифатида ўз изланишларини олиб боришмоқда. Илмий тадқиқот ишларини ташкил қилишда, биринчи навбатда, хорижий тилларни мукаммал эгаллаш жуда зарур саналади. Юқоридаги муҳим жиҳатга эътибор берган ҳолда олий мадрасада фолият олиб бораётган кўплаб ўқитувчилар томонидан хорижий тилларни эгаллаганлик халқаро сертификатлари қўлга киритилмоқда.

Бу борада эришилаётган натижаларга тўхталадиган бўлсак, олий мадрасанинг ёш тадқиқотчи ўқитувчиларидан Рўзимуҳаммад Тўхтасинов ва Шаҳбоз Саидовлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги” нинг чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонида юқори натижа кўрсатиб С1 даражадаги сертификатларни, Темиров Иброҳимжон эса International Proficiency Certificate in Arabic - Academic Exam 5 skills нинг халқаро даражадаги С1 сертификатини қўлга киритишди.

Мир Араб олий мадрасасининг барча илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган устозларига Аллоҳ таолодан зафарлар тилаб қоламиз!

Матбуот хизмати.


. .