БИР ИШДА БИР МАЗҲАБГА, ИККИНЧИ БИР ИШДА БОШҚАСИГА ЭРГАШУВЧИ КИШИНИНГ ТАНГ АҲВОЛИ
Muallif: . .
Sana: 22.02.2024
101

Бир киши айтди, мен ўз мазҳабимни ўзгартирмайман ва мен Шофеий мазҳабидаман. Лекин мен қийин аҳволга тушиб, боши берк кўчага кириб қолдим. Бу оғир ҳолат мени бу масалада фақат имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига тақлид қилишимга мажбур этди. Бир вақтдан кейин иккинчи қийин ҳолга тушиб қолдим. Бу ҳолат эса мени имом Молик раҳматуллоҳи алайҳига тақлид қилишимга мажбур этди. Маълумот учун айтаман мени таянч нуқтам Шофеий...?

Биз унга айтамизки:

Бу иш сизни ушбу масалада имом Абу Ҳанифа мазҳабининг ҳамда ўзингиз тақлид қилган масалада имом Молик мазҳабининг олими бўлишингиз (яъни ижтиҳод даражасига етган бўлишингиз)шарти билан жойиздир. Лекин яна бу бир масалада битта имомдан кўпига тақлид қилмаслигингиз шарти билан жойиздир.

Масалан: Бир киши намоз ўқиди, у шу намозининг ўзидаги айрим қисмида имомлардан бирининг мазҳабига тақлид қилди, қолган айрим қисмида эса иккинчи бир имомга тақлид қилди, шу даражада бўлдики, мана шу намоз ёки ибодатдан имом Шофеий ҳам, имом Аҳмад ва на бошқа имом ҳам бирор нарса демаган бир ҳолат юзага чиқди. Бунинг номини талфиқ (ёлғон, тўқима, истилоҳда эса, бир ишда бир мазҳабга, иккинчи бир ишда бошқасига эргашиш) дейилади.

Иккинчи мисол:

Ҳанафий мазҳабида бўлган бир одамнинг қўлидан қон чиқди, энди у шу пайтда имом Шофеий мазҳабига эргашишни хоҳлаб қолди. Чунки қоннинг чиқиши у кишининг наздида таҳоратни синдирмайди. Кейин намоздан олдин унинг қўли бегона аёлнинг қўлига тегиб кетди шунда у; Мен ҳозир имом Абу Ҳанифага эргашаман, деди-да ўша намозни ўқиди... Ваҳолангки у бу ишда имом Шофеийга ҳам ва имом Абу Ҳанифага ҳам ҳилоф иш қилди. Бас бу ерда иккала имомнинг наздида таҳоратнинг синиши учун сабаб бўладиган икки қарама қарши ҳолат жам бўлди. Демак бу намоз имом Шофеий мазҳабида ҳам имом Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам дуруст бўлмайди. Бу жойиз эмас чунки сен, бу намозингда имом Шофеийга ҳам Абу Ҳанифага ҳам эргашганинг йўқ.

Талфиқчи (ёлғончи) ҳолатига мисол:

Бир бемор одам табиб кўригидан ўтиш учун унинг олдига борди. Табиб унга керакли дорини берди. Кейин у яна бошқа бир табибнинг кўригига борди. Бу табиб бошқа дорини берди. Ҳалиги бемор бу дорини аввалги табиб берган дори билан қўшиб аралаштирди. Кейин бир-бирига аралаштирилган дориларни истеъмол қилишни бошлади. Бу бемор биринчи табибга ҳам иккинчи табибга ҳам бўйсунгани йўқ. Бу талфиқ ҳам бир ишда - масалан намозда ҳар-ҳил мазҳабга эргашиш ҳолати кабидир.

Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Шариати ислом тарихининг оммабоп маърузалари моҳияти" китобидан.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

. .