Янгиликлар. Доғистон Республикаси делегацияси Олий мадрасада
Muallif: . .
Sana: 04.05.2024
84

Жорий йилнинг 3 май куни Мир Араб олий мадрасасига Доғистон Республикаси Марказий ҳудудий округининг имомларидан иборат бўлган Доғистон делегацияси, шунингдек, Доғистон Республикаси Муфтийсининг Марказий Осиёдаги ваколатли вакили, Каспий шаҳри имомларининг раиси Мурод Исмоилов ҳамда Бўйноқ шаҳри ва Бўйноқ тумани Имомлар кенгаши раиси, Саид Афанди номидаги Доғистон илоҳиёт институти ректори, исломшунослик фанлари доктори Ацаев Абдулла Саидович ташриф буюрди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Олий мадрасада устоз ва талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.


. .