Хатмона-2024
Muallif: . .
Sana: 28.05.2024
364

2024 йил 25-май куни Мир Араб олий мадрасаси 2020-2024 йил битирувчиларининг битирув хатмона тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръон тиловати ва дуолар билан бошланди. Шундан сўнг Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов барчани бу муборак кун билан қутлаб, талабаларнинг катта ҳаётга қадам қўйгани уларга хайрли бўлишини тилади.

Талабаларни қутлаш учун сўзга чиққан Жўйбори Калон аёл-қизлар мадрасаси директори, Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси Азизхўжа домла Иноятов ўзларининг дил изҳорларини баён қилди.

Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрий меҳмонлар ва ота-оналар иштирок этди.
Тадбир сўнгида барча устозлар ва ота-оналар эсдалик савғалари билан тақдирландилар.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .