ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ИМТИҲОН ЎТКАЗИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ
Muallif: . .
Sana: 31.05.2024
98

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими жорий йилда олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича ижодий имтиҳон ва тест синовлари топширишини маълум қилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида:

Араб тили (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;

Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Ҳадис илми мактабида:

Араб тили (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон) – 63 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

Ўрта махсус диний таълим муассасаларида:

Хорижий тил (тест синови) 30 х 3,1 – 93 балл;

Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 х 2,1 – 63 балл;

Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 х 1,1 – 33 балл.

Маълумот ўрнида:

Олий диний таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида Араб тили бўйича В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида эса Араб тили бўйича В1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.

Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби тўғрисида қўшимча хабар берилади.

2024-2025 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни https://t.me/qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


. .