
Бугун Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда 30 июнь - “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Диний идора тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномасини етказиш бўйича маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Мир Араб олий мадрасаси устоз ва ходимлари, Бухоро вилоятидаги масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари иштирок этди.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Диний идора тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.
Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Диний идора тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Маънавий-маърифий тадбир якунида юртимиз ва халқимиз, жумладан, ёш авлод ҳақига дуойи хайрлар қилинди.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
