Бугун Мир Араб олий мадрасаси “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда Олий мадраса ишчи-ходимлари иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат Толибов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов ҳамда Олий мадраса ўқитувчилари, ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Олий мадраса ректори Жобир домла Элов сўзга чиқиб, бошланаётган янги 2024/2025 ўқув йили бўйича бир қатор муҳим вазифа ҳамда топшириқлар бериб ўтди.
Шунингдек, мазкур йиғилишда сўзга чиққан Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов таълим-тарбия масалалари, илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш ҳамда бу борада қилинган ишлар тўғрисида гапириб ўтиш билан бир қаторда кафедрада фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларга керакли вазифа ва топшириқларни берди.
Йиғилиш якунида Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, динимиз равнақи борасида дуойи хайрлар қилинди.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати