Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони (https://president.uz/uz/lists/view/7490) эълон қилинди.
Фармонга кўра:
Элов Жобир Рустамович - Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори «Имом Бухорий» ордени билан мукофотландилар.
Фурсатдан фойдаланиб устоз Жобир домлани ушбу қувончли лаҳзалар билан муборакбод этамиз. Доимо эл ардоғида бўлиб юришларини Яратгандан тилаб қоламиз.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати