"Давлат тилининг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир" — Шавкат Мирзиёев
Барчамизга маълумки 1989 йил 21 октябр Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кундир. Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”.
Тил байрами муносабати билан ҳомийлар томонидан Мир Араб олий мадрасаси кутубхонасига Алишер Навоий ҳазратларининг “Хамса” ва “Қомусий луғат” асарлари ҳадя қилинди. Ушбу асарлардан фойдаланишлик учун АРМ фондига белгиланган тартибда кирим қилинди.
Тўрахон МУЗРАБОВ,
Мир Араб олий мадрасаси АРМ ходими