халқаро зиёрат туризми ҳафталиги
Muallif: . .
Sana: 28.11.2024
44

Мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризм салоҳиятини янада ошириш, бу муборак заминни дунё тамаддунининг муҳим марказларидан бири сифатида намоён қилиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотларнинг юқори эътирофларига сазовор бўлиш мақсадида айни кунларда Мир Араб олий мадрасаси “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”га мезбонлик қилиб турибди.

Айни пайтда, мазкур тадбир доирасида ўтказилаётган “Ўзбекистонда зиёрат туризмининг салоҳияти” номли илмий-амалий конференцияда 30 га яқин маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, зиёрат туризми йўналишида соҳа мутахассислари, вазирлик ва идора вакиллари фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Туркия, Қозоқистон, Қирғизистон, Индонезиянинг тарихчи профессорлари, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари, Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари, шунингдек, республика ҳудудларидан бир қатор соҳа вакиллари Жаҳон ва миллий туризм ривожланишида янги трендлар, туризм йўналишидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, зиёрат туризми имкониятлари ва мавжуд камчиликлар, Ислом цивилизацияси маркази фаолияти юзасидан маъруза қилдилар.

1-сессия доирасида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори, “Имом Бухорий” ордени совриндори, устоз Жобир домла Элов “Табаррук заминнинг моҳияти” мавзусида маъруза қилди.

. .