Конституция — давлатнинг асосий қонуни бўлиб, у мамлакатнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий тизимларини белгилайди. Конституция халқнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш, давлат органларининг ваколатларини аниқлаш, шунингдек, давлат тизимини ислоҳ қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбeкистон Рeспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Бухоро вилояти Адлия бошқармаси нодавлат нотижорат ташкилотлар шўбаси ходими Ахмедов Аброрбек Исматуллоевич, Олий мадраса ҳуқуқшуноси Муҳаммад Ачилов ҳамда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев иштирок этди.
Мазкур тадбирда Бухоро вилояти Адлия бошқармаси нодавлат нотижорат ташкилотлар шўбаси ходими Ахмедов Аброрбек Исматуллоевич “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзусида маъруза қилди.