![](/papka/news/12-24-17-12-38.jpg)
адбирда Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича прокертор У.Авлиёқулов ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлим бошлиғи М.Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчилари, талабалар ҳамда ходимлар иштирок этди.
Мазкур тадбирда У.Авлиёқулов ўз маърузасида 2024 йил сарҳисоби, жорий йилда қилинган ишлар, йил давомида эришилган ютуқлар, янги йилда барча устоз ва талабалар олдида турган вазифалар ва унинг амалга ошириш чоралари тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, М.Ходжаев талабаларга қишки таътилга чиқиш олдидан йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига эътиборли бўлиш, мобил телефонлари ва бошқа хотира қурилмаларини кўрикдан ўтказиш ҳамда ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланмаслик, темир йўл ва авиачипта бўйича белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибда тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтди.
Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
![](/papka/bulim/05-17-09-05-44.jpg)