Ўқув семинар
Muallif: . .
Sana: 27.12.2024
78

Мир Араб олий мадрасасида Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирокида ўқув-семинар ташкил қилинди. (2-кун)

Тадбирни Олий мадраса Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Маъмур Шарапов кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, Бухоро давлат университети фалсафа кафедраси доценти Хайитов Лазизбек Азаматович тадбир қатнашчиларига “Илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш” мавзусида семинар ўтди.

Семинар сўнгида ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

. .