МАСЖИДИ НАБАВИЙ ҲАҚИДА
Muallif: . .
Sana: 03.01.2025
84

– Масжиди Набавий - Пайғамбар масжиди демак. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги йирик масжид.

– Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром масжидидан кейинги ўринда турувчи дунёдаги энг катта муқаддас масжид.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида шу ўринда намоз ўқиганлар ва у милодий 622 йилда бино қилинган.

– Илк масжиднинг пойдевори тошлардан, деворлари хом ғиштдан, устунлари хурмо танасидан, томи эса хурмо шохларидан қурилган.

Ҳадиси шарифга кўра бу ерда адо этилган икки ракат намоз бошқа ерда ўқилган намоздан минг баробар афзалдир. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу масжидимда ўқилган намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари қолган масжидлардаги намоздан минг баробар афзалдир ” – дедилар. Имом Муслим ривояти.

– Масжидда бир вақтда 698 минг намозхон намоз ўқиши мумкин, ҳаж вақтида уларнинг адади 1 миллион кишига етади.

– Яшил гумбаз Набавий Масжиднинг энг кўзга кўринган меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақбаралари жойлашган бўлма устига қурилган.

– Шунингдек, у ерда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари ҳам бор.

– Ислом тарихи давомида ўн марталар кенгайтирилган масжид майдони айни дамда 56 та футбол майдонига тенг келади.

– Арабистон яриморолида илк электрлаштирилган ҳудуд. Усмонийлар ҳукмронлиги даврида 1910 йилда электр токи ёрдамида ёритиш йўлга қўйилган.

Масжиди Набавийнинг ҳам, Масжиди Ҳаромнинг маъмурияти ҳам бир ташкилот: "Риаасатуш шуунид- дийнияти бил-масжидил Ҳароми вал-масжидин Набавий" - Масжид-ул Ҳаром ва Набавий Масжид бош агентлиги деб юритилади.

Набавий Масжиднинг ҳозирги кундаги имомлари:

– Фазилатли шайх, доктор Абдулмуҳсин Муҳаммад Қосим

– Фазилатли шайх, доктор Аҳмад ибн Али Ҳузайфий

– Фазилатли шайх, доктор Абдулборий ибн Эваз Субайтий

– Фазилатли шайх, доктор Холид ибн Сулаймон Муҳанналардир.

Масжиднинг 20 та муаззини бор.

– Масжид ичига 85 та кириш эшиклари орқали кириш мумкин.

– Масжид ичига 7 километр узоқликда жойлашган кондиционер станциясидан салқин ҳаво етказиб берилади.

– Масжид ҳовлисида 250 та очилиб ёпиладиган улкан соябонлар бор, улар 143.000 квадрат метрни эгаллаган.

– Масжидда баландлиги 103, 8 метргача етадиган 10 минора жойлашган.

манба

. .