14 январь - Ватан ҳимоячилари куни
Muallif: . .
Sana: 15.01.2025
98

Юртимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантаналар билан нишонланади. Бу байрам нафақат харбийларимизни, балки давлат хавфсизлиги хизмати, прокуратура, ички ишлар, миллий гвардия, фавқулотда вазиятлар сафларида хизмат қилаётган ўғлонларимиз, балки барча халқимизнинг миллий байрамидир.

Шу муносабат билан бугун Мир Араб олий мадрасасида ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчилари, талаблар ҳамда ходимлар иштирок этди.

Мазкур тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев байрам муносабати билан барчани табриклаб, ватанпарварлик тушунчасининг мазмун-моҳияти, Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир кишининг масъулиятли вазифаси экани, шунингдек, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Ватанга муҳаббат”, “Ватан ҳимояси” мавзуларида мақолалар, видео ва аудио чиқишлари эълон қилиб борилаётгани ва бу борада барчамиз янада фаол бўлишимиз лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, Олий мадраса талабаси Яҳёхон Абдубаннаев томонидан ёзилган “Барчамиз ватан ҳимоячиларимиз” номли мақоласи табдир давомида ўқиб эшиттирилди.

. .