
2025 йилда халқаро ва республика даражасида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режалари тасдиқланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 27 декабрдаги 490-сон буйруғига асосан 2025 йилда 252 та ташкилот томонидан 665 та халқаро ва 600 та республика миқёсида, жами 1265 та илмий ва илмий-техник тадбир ўтказилиши режлаштирилган.
Эътиборлиси, мазкур рўйхатда Мир Араб олий мадрасаси томонидан таклиф этилган конференциялар мавзулари ҳам киритилган.
Жорий йилнинг 15 май санасида “Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси” мавзусида республика даражасида ва 13 ноябрь санасида “Глобаллашув даврида соф ақида ва тасаввуф масалалари” мавзусида халқаро даражадаги конференция Мир Араб олий мадрасасида ўтказилади.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
