Олий мадрасанинг бир қатор талабларига ижозалар топширилди.
Muallif: . .
Sana: 13.06.2025
61

Бугун Мир Араб олий мадрасаси талабалари иштирокида “Хатм ул-кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирда “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Рўзимуҳаммад домла Тўхтасинов бошчилигида Абул Баракот Насафийнинг “Манор” асари ва унга ёзилган “Мулла Жийвон Ҳиндий шарҳи” китобини тўлиқ ўқиб-ўзлаштирган талабаларга шаҳодат берувчи ижозалар топширилди.


. .