
Бугун Мир Араб олий мадрасасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлатмустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун" шиори остида Бухоро вилояти, туман ва шаҳарлар имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари, туманлар ва шаҳарлар отинойилари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов иштирок этиб, давлатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан барчани самимий табриклаб, беллашув иштирокчиларига юксак муваффақиятлар тилади.
Мусобақада диний соҳа вакиллари ўртасида билим ва савияни ошириш, тафаккур ва мулоҳаза қилиш қобилиятини ривожлантириш, ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда соғлом рақобатни шакллантириш асосий мақсад этиб белгиланди.
Беллашув якунига кўра:
1-ўрин Ғиждувон тумани отинойиларидан ташкил топган “Биби Орифа” жамоаси;
2-ўрин Шофиркон тумани отинойиларидан ташкил топган “Нодирабегим” жамоаси;
3-ўрин Вобкент тумани отинойиларидан ташкил топган “Маҳлумаи Кабир” жамоасига насиб этди.
Тадбир сўнгида, жамоалар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди. Тадбирда сўзга чиққанлар беллашув ташаббускорлари ва иштирокчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
