
Бугун Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган “Ватан учун, халқ учун, миллат учун” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўтказилди.
Мазкур тадбир анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, янги ўқув йили баракали бўлиши борасида дуойи хайрлар қилинди.
Тадбирда Олий мадраса ректори устоз Жобир домла Элов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Учқун Авлиёқулов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, Ўқув-услубий бўлими бошлиғи Шуҳрат Толибов, “Диний фанлар” кафедра мудири Нарзулло Аҳмедов ҳамда устоз ва талабалар, ходимлар иштирок этди.
Тадбирда маърузачилар томонидан мустақиллик халқимизнинг миллий ўзлиги ва ғурур тимсоли, миллий юксалиш сари қўйилаётган дадил қадамлар, Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва замонавий тараққиёт босқичлари, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллиги ва натижалари ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
