Мир Араб олий мадрасасида “21-октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан китоблар савдо ярмаркаси ташки қилинди
Muallif: . .
Sana: 16.10.2025
16

Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир.
Шавкат Мирзиёев

Жорий йилнинг 16-октябр куни Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчи ва талабалари учун “21- октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Иқро” китоблар савдо дўкони билан ҳамкорликда китоблар савдо ярмаркаси ташки этилди.

Ушбу ярмаркада Олий мадраса ўқитувчиси устоз Иброҳимжон домла Саидов талабаларга Эркин Воҳидовнинг: «Она тили — умуммиллат мулки. Демак, тил олдидаги масъулият ҳам умуммиллий бўлиб, бу ёлғиз тилшуносларнинг эмас, бутун миллатнинг иши», деган сўзларидан иқтибос келтириб буни доим ёдда сақлаш лозимлигини гапириб ўтдилар.

Тадбир сўнгида устоз Раҳмонқул домла Алиқулов ушбу ярмаркага ташриф буюрган “Иқро” китоблар савдо дўкони раҳбари Ботир Жамолов ва у кишининг ходимларига Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти номидан ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар.

Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот- кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси

. .