Ахборот-ресурс маркази фондига ўзбек ва жаҳон адабиётлари ҳадя қилинди
Muallif: . .
Sana: 08.01.2026
77

Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналардадир.

Шавкат Мирзиёев

Олий мадрасамиз кутубхона фонди доимий равишда бойитилиб борилмоқда. Кутубхона фондини бойитишда Бухоро вилояти имом хатиблари ҳам ўз хиссалрини қўшиб, турли хил адабиётлар ҳадя қиладилар.

Жорий 2026 йилнинг 8-январ куни Бухоро шаҳар “Масжиди Калон” жоме масжиди имом хатиби Жамол домла Мавлонов ўқитувчи ва талабалар фойдаланишлари учун “Музокара санъати”, “Диққат! чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари”, “Эркин таълим ҳимоясида”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Фикрлаш бошқарув лидерлик назарияси”, “Ҳай”, “Ислом умматининг 100 буюк шахси” каби бир нечта ўзбек ва жаҳон адабиётларини ҳадя қилди.

Ушбу адабиётларни ҳадя қилган устоз Жамол домла Мавлоновга олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори устоз Учқун домла Авлиёқулов раҳбарият номидан ўз миннатдорлигини билдирди.

Тўрахон МУЗРАБОВ,
Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш маркази кутубхоначиси

. .