Мир Араб олий мадрасасида навбатдаги Кенгаш йиғилиши ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 30.03.2026
31

Бугун 30 март куни Олий мадрасанинг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шуҳрат Толибов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси мудири Нарзулло Ахмедов ҳамда Олий мадраса ўқитувчилари ва бўлим бошлиқлари, ходимлар иштирок этди.

Мазкур Кенгаш йиғилишида илмий салоҳиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари, таълим-тарбия жараёнини яхшилаш, ўқув интизомини мустаҳкамлаш, бу борада қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, талабаларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиб, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини шакллантириш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, спорт мусобақаларини мунтазам равишда ташкил қилиш ҳамда ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Бу борада Олий мадрасада ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва маънавият соатларининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Кенгаш давомида профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, илмий мақолаларни нуфузли журналларда чоп этиш, илмий анжуманларда фаол иштирок этиш ва хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.



. .