“Инсон камолотида таълим ва тарбиянинг аҳамияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Muallif: . .
Sana: 14.10.2026
11
Мир Араб олий мадрасасида “Ал-Азҳар” университети Усулуд дин фанлари доктори Шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий ҳазратлари иштирокида талабалар учун “Инсон камолотида таълим ва тарбиянинг аҳамияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, ўқитувчилар, бўлим ходимлари, гуруҳ мураббийлари ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбир давомида инсон камолотида таълим ва тарбиянинг тутган ўрни, илм олишнинг фазилати, одоб-ахлоқнинг аҳамияти ҳамда ёш авлодни юксак маънавиятли, билимли ва баркамол этиб тарбиялаш масалалари ҳақида сўз юритилди.
Шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий ҳазратлари ўз маърузаларида инсоннинг ҳақиқий камолоти нафақат билим ва илм эгаллаши, балки гўзал хулқ, юксак одоб ва эзгу фазилатларни ўзида мужассам этиши билан ҳам белгиланишини таъкидладилар. Таълим инсоннинг ақлий салоҳиятини юксалтирса, тарбия унинг маънавий дунёсини бойитиб, ҳаётда тўғри йўл танлашига кўмаклашиши қайд этилди.
Шунингдек, талабаларнинг илм олиш жараёнида устозларга ҳурмат, сабр-тоқат, камтарлик, ҳалоллик, масъулият ва одоб каби фазилатларга амал қилишлари муҳим экани таъкидланди. Айниқса, диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар учун эгалланган билимларни амалда қўллаш, ўрганганларига амал қилиш ва ўз хулқ-атвори билан бошқаларга ибрат бўлиш алоҳида аҳамиятга эга экани тушунтирилди.
Тадбир давомида таълим ва тарбиянинг ўзаро узвий боғлиқлиги, оила ва таълим муассасасининг ёшлар камолотидаги масъулияти, шунингдек, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришнинг муҳим жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди. Талабаларни мунтазам мутолаа қилишга, илм йўлида изланишдан тўхтамасликка, вақтни қадрлашга ва ўз устида доимий ишлашга чақирилди.


. .
Eng ko'p o'qilgan Yangiliklar
“Oyat ul-Kursiy
107937
