ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК: МИР АРАБ ОЛИЙ МАДРАСАСИ ВА НУР-МУБОРАК УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
Muallif: . .
Sana: 25.11.2026
19

Мир Араб олий мадрасаси ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашган Нур-Муборак университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки олий таълим муассасаси ўртасида қуйидаги йўналишларда кенг имкониятлар яратишга қаратилган:

илмий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш;
таълим сифатини янада ошириш;
профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш;
қўшма илмий ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.


Ташриф доирасида Нур-Муборак университети ректори Др. Муҳаммад Вардани ҳамда университет масъул ходимлари билан расмий учрашув ва самимий суҳбат ташкил этилди.
Мулоқот чоғида таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, томонлар ўртасида ташкил этиладиган турли халқаро мусобақалар, танловлар ва олимпиадаларда талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу келишув келгусида икки нуфузли таълим муассасаси ўртасидаги дўстона ва илмий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.


. .