Тошкент ислом институтида имтиҳонлар бошланди
Muallif: . .
Sana: 27.05.2020
1214

2019-2020 ўқув йили ҳам ниҳоясига етмоқда. Битирувчи курс талабалари учун давлат имтиҳонлари бошланмоқда.

Бугун 27 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили режаси ҳамда ўқув жараён жадвалига асосан Кундузги таълим шакли 4-курс битирувчилари учун Якуний аттестацияси имтиҳонлари бошланди.

Якуний аттестацияси комиссияси таркибида бўлган ДИҚ Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ЎзХИА ўқув ва фан бўйича проректор, тфн, доцент И.Усмонов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходими Ш.Чўлпонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректор У.Ходжаев, «Тиллар» кафедраси мудири Д.Носиров, «Тиллар» кафедраси ўқитувчилари Ё.Бухарбаев, А.Султонхўжаев ва С.Аҳмедов иштирокида тест шаклидаги имтиҳонлар бошланди.

Чет тили-араб тилидан бўлиб ўтган ушбу имтиҳон телеграм боти орқали ўтказилди.

Мамлакатимиздаги эпидемологик вазиятни ҳисобга олиб, якуний аттестация фанлари бўйича имтиҳонлар онлайн тарзда олинмоқда.

Кейинги имтиҳонлар “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан ўтказилади.

Манба: islaminstitut.uz

. .