МАДРАСАЛАРДА ҚАЙСИ ФАНЛАРДАН ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ ЎТКАЗИЛИШИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Muallif: . .
Sana: 12.06.2020
1443
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича қуйидаги фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади.


Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:
- 1-блок “Чет тили” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:
- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга
2.1 балл берилади, жами 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:
- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга
2.1 балл берилади, жами 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 1.1 балл берилади, жами 33 балл.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

. .