“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
Muallif: . .
Sana: 21.08.2020
961

Маълумки, айни вақтда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси томонидан кўриб чиқилдмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг http://parliament.gov.uz веб-сайтида эълон қилинган. Бундан асосий мақсад қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш бўлиб ҳисобланди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги масалалар назарда тутилган:

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нималардан ташкил топиши;

виждон эркинлиги ҳуқуқи, унинг таърифи;

виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий принциплари, ушбу принципларнинг мазмун-моҳияти;

виждон эркинлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари;

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш хусусиятлари;

таълим тизими ва дин;

диний маросим ва ибодатлар;

диний мазмундаги материаллар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг диний соҳадаги ваколатлари, Адлия органларининг диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари, Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг диний соҳадаги ваколатлари;

диний ташкилот ва унинг ҳуқуқий мақоми;

диний таълим муассасаси, диний ташкилотнинг ҳуқуқлари;

диний ташкилотлар фаолияти кафолатлари;

диний ташкилотнинг мажбуриятлари;

диний ташкилотнинг мулки;

диний ташкилотнинг хайрия фаолияти;

диний ташкилотда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар;

диний ташкилотни тузиш, диний ташкилотга раҳбарлик қилиш; диний ташкилотнинг таъсис ҳужжати;

диний ташкилотни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби

диний ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва тугатиш тартиби.

Республикамиздаги барча фуқароларни ушбу қонун лойиҳасининг кўрилиб чиқилишида ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишларини сўраймиз.

Зеро, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун барчамизнинг ҳаётимиз учун муҳим аҳамият касб этади.

М.ХОДЖАЕВ

Мир Араб олий мадрасасининг

Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

. .