“Ариза ҳолати” саҳифаси очилгач, “Имтиҳонрухсатномасини юклаб олиш” тугмасини босиш орқали рухсатнома олинади:

Юклаб олинган рухсатнома қуйидаги шаклда бўлади:
Эслатиб ўтамиз, ушбу рухсатнома паспортсиз ҳақиқий ҳисобланмайди.
Рухсатноманинг юқори қисмида ҳужжат топширган таълим муассасаси номи ёзилган.
Ўрта қисм ўнгда абитуриент расми жойлаштирилган, ёнида ID рақами, исми шарифи, туғилган санаси ва тест топшириладиган фанлар кўрсатилган.
Абитуриенталар рухсатнома орқали тест топширадиган ҳудуд, унинг номи ва манзилини билиб олади.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар рухсатномада кўрсатилган сана ва вақтда тест топшириладиган ҳудудда бўлишлари лозим.
Шунингдек, рухсатномада таълим тили ҳамда тест топшириш алифбоси ҳам кўрсатилган.
Рухсатноманинг пастки қисмида абитуриентлар учун эслатма берилган бўлиб, абитуриентлар эслатмани диққат билан ўқиб, амал қилишлари лозим.
Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонлари қуйидаги санада ўтказилади:
- 2020 йил 7 сентябрь – “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).
- Мандат 2020 йил 08 сентябрь куни эълон қилинади.
Имтиҳонларни ўтказиш жойи – Ҳазрати Имом мажмуаси очиқ майдон қисми.
Мир Араб олий мадрасасида кириш имтиҳонлари қуйидаги санада ўтказилади:
- 2020 йил 10 сентябрь “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).
Имтиҳон ўтказиш жойи – Мир Араб олий мадрасаси биноси очиқ айвон қисми.
Mанба: Oliymahad.uz
