Аллоҳдан қўрқиш
Muallif: . .
Sana: 22.01.2021
636

Албатта, ҳар бир киши агар Аллоҳга осийлик қилса, у жоҳилдур ва ҳар бир кишики Аллоҳга итоат қилса, у олимдур.

Албатта, Аллоҳ таолонинг қудратини, жалолини ва азаматини билган инсон,

Аллоҳ таолони улуғлайди ва ундан қўрқади. Аллоҳдан қўрққан инсондан унга нисбатан исён ва осийликка доир бирор иш содир бўлмайди.

Баъзи уламолар айтадилар: “Инсонлар Аллоҳ таолонинг қудрати борасида фикр юритсалар эди, Аллоҳга осий (гуноҳ қилувчи) бўлмас эдилар”. Яна бошқалари айтади: “Аллоҳдан қўрқиш учун Аллоҳни билиш кифоя қилади”.

"ЛАТОИФУЛ МАОРИФ" китобидан

Абдулатиф Бахтиёржон ўғли таржимаси

. .